Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Малайзия ТИВ делегацияси билан учрашув

2019-10-18 | Сиёсат

2019 йилнинг 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Малайзия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Марзуки Яҳя бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Суҳбат чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон - Малайзия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ҳамкорлик кун тартибини томонларни қизиқтирган барча соҳалардаги аниқ ташаббуслар ва лойиҳалар билан бойитишга алоҳида эътибор қаратилиши тасдиқланди.

Шу жиҳатдан 15-октабрда Тошкент шаҳрида Малайзия ташқи савдони ривожлантириш корпорацияси (МАТРАДЕ) билан биргаликда ўтказилган бизнес-форум якунлари юқори баҳоланди. Жумладан, Ўзбекистонда МАТРАДЕнинг ваколатхонаси очилиши икки мамлакат ишбилармон доираларида савдо-иқтисодий, инвестицион алоқаларни кенгайтиришга қизиқиш ортаётганидан далолат беради.

Учрашувда туристик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Фуқаролар учун 30 кунга ўзаро визасиз режимнинг жорий қилиниши икки йўналишда туристлар оқимининг ошишига имконият яратиши таъкидланди.

Икки мамлакатнинг тегишли ташкилот ва муассасалари ўртасида қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда Малайзия Элчиси Ҳенди Ассан иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться