Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мудофаа вазирлиги армия спортчилари Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинларига иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетди

2019-10-16 | Спорт

18-27 октябрь кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинлари бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 136 дан ортиқ мамлакати вакиллари қатнашиб, 27 та спорт тури бўйича ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боради. Юртимиз армия спортчилари ҳам ушбу йирик мусобақада иштирок этади.

Бутунжаҳон ҳарбий спорт кенгаши (CISM) томонидан «Спорт орқали биродарлик» шиори остида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган мусобақадан асосий мақсад, том маънода дунёда тинчлик ўрнатишга, халқлар ўртасидаги ўзаро дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган. Бу йил ўз тарихида еттинчи марта ташкил этилаётган мусобақа ўтган вақт давомида ҳарбий спортчиларнинг ўзига хос Олимпиадаси даражасига кўтарилди.

2007 йил 14-21 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида бўлиб ўтган IV Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинларида Қуролли Кучларимиз Марказий ҳарбий спорт клубининг бокс, дзюдо, эркин кураш ва енгил атлетикачилари кенгроқ таркибда иштирок этди. Натижа ҳам шунга яраша юқори бўлди. Айниқса, майор Уйғун Сиддиқов ва Фарҳод Бакиров мураббийлигидаги боксчиларимиз IV Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинларида 4 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, ўша пайтларда кучли саналган Россия, Хитой ҳарбий терма жамоаларини ҳам ортда қолдирди ва умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

18 октябрь куни Хитойнинг Ухань шаҳрида бошланадиган VII Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинларида 12 йиллик танаффусдан сўнг юртимиз вакиллари ҳам иштирок этади. Иккита Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинларини ўтказиб юборган вакилларимиз мусобақага қай даражада тайёр, натижалар қандай бўлиши кутилмоқда? Ҳарбийларимиз бу сафар қайси спорт турлари бўйича баҳсларда иштирок этишади? Айни кунда спорт мухлисларини шу каби саволлар безовта қилаётгани табиий.

VII Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон Қуролли кучлари терма жамоаси таркибини асосан Мудофаа вазирлиги спорт клуби (МВСК) вакиллари ташкил этади. Вакилларимиз йирик мусобақанинг 5 та спорт тури бўйича баҳсларида иштирок этади – бокс, дзюдо, таэквондо, енгил атлетика ва теннис.

VII Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинларида боксчиларимиз тўлиқ таркибда, яъни барча вазн тоифаси бўйича ринг жангларида иштирок этади.

Дзюдо ва таэквондочиларимизда армия ўйинларида иштирок этиш борасида бироз муаммолар мавжуд. Хусусан, таэквондочиларимизни 18-20 октябрь кунлари Болгарияда ўтказиладиган «Токио – 2020» Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини ишлаб олиш имконияти мавжуд бўлган «София – 2019» Гран-приси кутаяпти, дзюдочиларимизни эса худди шундай аҳамиятдаги БАА пойтахти Абу-Даби шаҳри 24-26 октябрь кунлари мезбонлик қиладиган «Катта Дубулға» туркумига кирувчи халқаро турнир ўзига чорламоқда. Эслатиб ўтамиз, VII Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинлари 18-27 октябрь кунлари Хитойда ўтказилади! Ана энди ўзингиз хулоса қилиб олаверинг, «Токио – 2020» ёзги Олимпиадасига бориш учун рейтинг очколари жамғариш устунми ёки VII Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинларида совриндор бўлиш?!

Ҳа, мураббийлар сиз мухлислар тарафида туриб муаммонинг ечимини топишди – етакчи спортчиларимиз икки мусобақада ҳам иштирок этади. Фақат спортчилар тезкор йўл азобларидан ташқари бошқа мамлакатлардаги рақобатчиларини ҳам мағлуб этиши керак!

Энди таэквондо хусусида. VII Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинларида Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси тўлиқ таркибда қатнашади.

Дарвоқе, 2020 йилги Олимпиада ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси жанубий кореялик тажрибали мутахассис Ким Жин Юнг билан шартнома тузди. У энди мураббий сифатида Ўзбекистон таэквондо терма жамоасида ишлайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться