Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандда I Халқаро хайрия марафони ўтказилади

2019-10-15 | Спорт

1 ноябрдан 3 ноябргача Самарқанд шаҳрида «Samarkand Half Marathon» I Халқаро хайрия марафони бўлиб ўтади.

«Samarkand Half Marathon» лойиҳасининг мақсади маданият ва санъат объектларидаги инклюзивлик муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзи ва спорт туризмини ривожлантиришдан иборат.

I Халқаро хайрия марафонида тажрибали спортчилар билан бир қаторда янги югурувчилар ҳам иштирок этиши мумкин. Ташкилотчилар томонидан 21 км, 10 км ва 2 км масофа югуриш учун ажратилган.

Ярим марафонга тайёргарлик жараёнида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси инклюзивлик муаммоси бўйича тадқиқот ўтказади. Мутахассислар томонидан Ўзбекистон театрлари, музейлари ва кутубхоналарида тренинглар ўтказилади. Тадқиқот натижалари марафоннинг ўқув дастури доирасида ҳисобот шаклида тақдим этилади.

Марафондан тушган маблағлар Тошкент шаҳридаги театрлардан бирида тажриба лойиҳасини амалга ошириш учун сарфланади.

Самарқанд марафонида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 20 октябргача қуйидаги сайт орқали давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться