Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Озарбайжоннинг бир қатор вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди

2019-10-15 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Боку шаҳрига ташрифи давомида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Озарбайжоннинг бир қатор вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Хусусан, Озарбайжон Транспорт, алоқа ва юқори технологиялар вазири Р.Гулузаде билан музокаралар бўлиб ўтди. Унда транспорт ва логистика соҳасида идоралараро даражадаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик: йўловчи ва юк ташиш алоқаларини мустаҳкамлаш ва оптималлаштириш, чегарадан ўтаётганда тўланадиган амалдаги тариф ва йиғимларни қайта кўриб чиқиш, юк транзитлари учун тариф преференцияларини тақдим этиш, трансмиллий йўналишлар бўйича комбинацияланган юк ташишни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари инновация ва технологиялар бўйича ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ушбу соҳада тажриба алмашиш, илғор ишланмалар ҳамда уларни келгусида амалиётда қўллаш мақсадида Озарбайжон юқори технологияларни ривожлантириш ва тадқиқотлар маркази, Сумгаит кимё саноат парки, Пираллахин юқори технологиялар парки ва бошқа илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари билан ҳамкорликни фаоллаштириш таклиф этилди.

Учрашув якунида яқин истиқболга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик дастури шакллантирилди, томонлар уни амалга оширишга дарҳол киришадилар.

Шунингдек, Озарбайжон қишлоқ хўжалиги вазири И.Керимов билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида қишлоқ хўжалигидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, уни ривожлантиришнинг шарт-шароитлари ва истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.

Томонлар замонавий, юқори технологияли жиҳозлардан фойдаланган ҳолда етиштириш, тайёрлаш, саралаш, калибровка қилиш, қадоқлаш ва экспорт каби ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларини қамраб олувчи қўшма агрокластерлар ташкил этиш борасидаги инвестициявий ҳамкорликка қизиқиш билдиришди.

Шунингдек, мутахассисларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турли навларини синовдан ўтказиш, пахтачилик, ипакчилик соҳаларида технологиялар ва тажриба алмашиш учун тармоқдаги илмий текшириш институтларини жалб этган ҳолда илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш масаласи ҳам ўзаро ҳамкорликнинг муҳим йўналиши этиб белгилаб олинди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаларини Озарбайжон бозорига етказиб бериш механизмларини ишлаб чиқиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича муҳокама этилган ташаббусларни батафсил ўрганиб чиқиш учун қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбекистон-Озарбайжон қўшма ишчи гуруҳини тузиш ва унинг йиғилишини 2020 йил бошида ташкил этишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться