Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мактаб ўқувчилари ўртасида ижодий ишлар танлови ўтказилади

2019-10-15 | Таълим

Жорий йилнинг 9 октябридан 8 ноябригача “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш мақсадида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида танлов ўтказилади.

Таълим бериш тилидан қатъий назар, 21 октябрга қадар барча умумтаълим мактабларининг 4-синф ўқувчилари ўртасида мактаб миқёсида,  ўзбек тилида диктант ёзилади.

5-11-синф ўқувчилари ўртасида 4 босқичли “Ўзбек тилим - ифтихорим” мавзусида иншолар ва “Davlat tilim challenge” ижодий ишлар танловлари ўтказилади.

Таълим рус, қозоқ, тожик, туркман, қирғиз, қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактаб ўқувчилари ҳам ушбу танловда иштирок этиши мумкин.

“Davlat tilim challenge” ижодий ишлар танловида мактаб жамоалари шеър, қўшиқ, нутқ, креатив байрам табриги кўринишидаги ижодий ишларини ижтимоий тармоқ саҳифаларида #davlattilimchallenge хештеги остида ёритган ҳолда иштирок этади. 

Мактаб жамоалари видеолавҳа шаклидаги ижодий ишларини жорий йилнинг 23 октябрига қадар rtm@xtv.uz электрон манзили ёки +99894-618-19-87 рақами “telegram” каналига юборишлари мумкин.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида қатнашиш учун Тошкент шаҳрига таклиф этилади. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться