Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Белорусия Республикасининг делегацияси билан учрашув

2019-10-15 | Иқтисодиёт

Бугун, 15 октябрь куни Геодезия, картография ва давлат кадастри Миллий марказида Белорусия Республикасининг Миллий Кадастр агентлиги Бош директори А. Филиппенко бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Бунда томонлар келгусидаги ҳамкорликнинг қуйидаги йўналишлари бўйича тажриба алмашиш стратегияси муҳокама қилинди:

- кўчмас мулкни оммавий баҳолаш усуллари;
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олишни такомиллаштириш;
- давлат кадастр хариталари очиқлиги бўйича Беларусия тажрибасини ўрганиш;
- электрон инвентаризация хизматларини кўрсатиш ва кўчмас мулкни техник инвентаризациялаш соҳасида хизматларни тақдим этиш бўйича тажриба алмашиш.

Учрашув якунида Миллий Кадастр агентлиги ва Геодезия, картография ва давлат кадастри Миллий маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитаси

Поделиться