Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Озарбайжон молия вазири С.Шарифов билан учрашув бўлиб ўтди
2019-10-15 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 14 октябрь куни Боку шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Озарбайжон молия вазири С.Шарифов билан учрашди.
Учрашув молия соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланди. Унда молия статистикаси, банк-молия хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, молиявий саводхонликни ошириш, суғурта фолияти, тадбиркор-экспортерлар ва экспортни кредитлаш соҳаси ҳамда бошқа масалаларда ўзаро ҳамкорлик механизмларини назарда тутувчи, 2020-2021 йилларга мўлжалланган идоралараро даражасидаги амалий тадбирлар Режасини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Музокаралар якуни бўйича молиявий-техник инструментлар ва янгиликлар апробацияси, ходимлар малакасини ошириш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида ўзаро ташрифларни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги