Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Озарбайжон Республикаси Иқтисодий ривожланиш вазири Ш.Мустафаев билан учрашув бўлиб ўтди

2019-10-15 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Боку шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Озарбайжон Республикаси Иқтисодий ривожланиш вазири Ш.Мустафаев билан учрашди.

Учрашув давомида икки томонлама муносабатларни умумий фаоллаштириш муҳитида иқтисодий ҳамкорликнинг асосий масалалари муҳокама этилди. Томонлар фикрича, ҳозирги вақтда савдо айланмаси ҳажмининг барқарор ўсишини таъминлаш учун барча имкониятлар мавжуд. Бунга ҳусусан, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги ишлаб чиқариш маҳсулотларининг савдо муносабатларига ўзаро қўшимча преференцияларни жорий этиш ҳисобига ҳам эришиш мумкин.

Инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини жадаллаштириш масалалари алоҳида муҳокама этилди. Бу борада геология-қидирув ишлари, нефть-газ сектори жиҳозлари, автомобиль, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қимматбаҳо металларни қайта ишлаш ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш, ижтимоий соҳа ва туризм объектларини қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларига эътибор қаратиш таклиф этилди.

Учрашув якунларига кўра, ҳамкорликнинг белгилаб олинган йўналишлари бўйича икки давлатнинг вазирлик ва тармоқ идоралари саъй-ҳаракатини ўзаро мувофиқлаштириш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться