Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркий тилли давлатлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

2019-10-15 | Иқтисодиёт

Боку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити доирасида Туркий тилли давлатлар бизнес форуми иш бошлади.

Туркий бирлашган савдо-саноат палаталари томонидан ташкил этилган форумда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Венгриядан масъул вазирлик ва идоралар, савдо-саноат палаталари раҳбарлари, Туркий кенгашга аъзо давлатлар ишбилармон доираларининг 600 га яқин, жумладан, мамлакатимиздан 120 дан ортиқ вакиллари иштирок этмоқда.
 
Дастлаб жорий йил 5 октябрда Тошкентда ўтган Туркий тилли давлатлар ишбилармонлар кенгаши бизнес форуми ва Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий салоҳиятига бағишланган видеоролик тақдимоти бўлиб ўтди.
 
Бизнес форумда Туркий кенгашга аъзо мамлакатлар иқтисодиёт, инвестиция ва савдо вазирларининг туркий тилли давлатларда савдо-иқтисодий, ишбилармонлик алоқаларини янада ривожлантириш, савдо, саноат ва тадбиркорлик соҳаларида икки ва кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлаш масалалари бўйича маърузалари тингланди. Туркий бирлашган савдо-саноат палаталари фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
 
Туркий бирлашган савдо-саноат палаталари аъзо давлатлар ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни, жумладан, савдо, инвестиция, транспорт, энергетика, туризм, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришда Туркий кенгашга кўмаклашувчи самарали платформа эканини таъкидланди. 
 
Бугунги кунда Туркий бирлашган савдо-саноат палаталарига Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон савдо-саноат палаталари аъзо, Венгрия савдо-саноат палатаси кузатувчи мақомига эга. Жорий йил 5 октябрда Тошкентда Туркий тилли давлатлар ишбилармонлар кенгаши бизнес форумида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини Туркий бирлашган савдо-саноат палаталарига аъзо бўлиб кириши масаласи муҳокама қилинган эди. 
 
Бокудаги бизнес форумда мазкур масала якуний босқичда кўриб чиқилди ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Туркий савдо палатасига аъзо бўлиб киришига доир меморандум имзоланди. Шунингдек, Туркий бирлашган савдо-саноат палаталари фаолиятига доир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
 
Бизнес форум давом этмоқда. Тадбир доирасида туркий тилли давлатлар ишбилармон доираларининг “B2B” шаклидаги учрашувлари ҳам бўлиб ўтади. 
 

Боку, 14 октябрь. ЎзА махсус мухбири Матназар Элмуродов хабар қилади.

Манба: ЎзА

Поделиться