Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

2019-10-14 | Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Вазирлик ва идоралар экспертлари ҳамда мутахассисларини жалб этган ҳолда ўтказилган тадбирда Осиё тараққиёт банки иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг бориши муҳокама қилинди. Ваколатхона раҳбари С.Мальвичини томонидан Ўзбекистондаги жорий лойиҳалари доирасида ОТБ нинг ссуда маблағлари ҳисобидан пул ажратиш суръатига ижобий баҳо берилди ва ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар ўсиш кузатилгани қайд этилди.

Лойиҳалар портфелини кўздан кечириш чоғида умумий ташаббусларни амалга оширишдаги ютуқлар, жалб этиладиган маблағларни ўзлаштириш прогнозининг бажарилишини таъминловчи мавжуд масалалар ва уларни ҳал этиш йўллари кўриб чиқилди. Мазкур лойиҳаларнинг ташаббускорларига тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва тендер тадбирларини ўтказиш, маслаҳатчи ва пудратчиларни ёллаш ҳамда харид тадбирларини амалга ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Бугунги кунда республикамизда ОТБ иштирокида умумий қиймати 3,9 миллиард долларга тенг 25 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Банк имтиёзли кредитлар ажратилишининг йиллик прогнози 587,0 млн.долларга тенг. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида фаол портфель доирасида амалга оширилаётган ОТБ лойиҳалари бўйича банкнинг ссуда маблағлари ҳисобидан пул ажратиш 470,5 млн.доллар ёки йиллик прогнозга нисбатан 80,2 %, шунингдек, 2019 йилнинг 1 январь ҳолатидаги қолдиққа нисбатан 16,9 % ни ташкил этган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться