Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбeкистоннинг олтита шаҳрида Орол дeнгизи муаммоларига бағишланган экологик марафон бўлиб ўтади

2019-10-14 | Экология

17-22 октябрь кунлари Ўзбекистонда “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида биринчи маротаба “ARAL MARATHON” Халқаро экологик марафони бўлиб ўтади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарида қайд этилишича, ушбу тадбир Орол денгизи муаммоларига бағишланган Халқаро конференция арафасида, Ўзбекистоннинг олтита шаҳри – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Мўйноқда ташкил этилади.
 
Марафоннинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди дея эълон қилиб, ушбу муаммонинг миқёси ҳақиқатан ҳам глобал эканлигини кўрсатишга доир ташаббусига жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат.
 
Ҳафталик марафон дастурига ҳар бир босқичда 5 километрлик югуриш, “Биз келажак учун жавобгармиз” (#RUNFORARAL) янги экологик шиорни тарғиб қилиш учун ўқув юртларидаги концерт дастурлари, митинглар ва йиғилишлар киради.
 
22 октябрь куни марафон финали Мўйноқ шаҳрида, Орол денгизи жойлашган жойда бўлиб ўтади. Ушбу тадбир ҳар йили ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, минтақамизнинг экологик муаммоларига халқаро ҳамжамиятнинг қизиқишини кучайтиради. Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт Вазирлиги, Маданият Вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, МТРК, Мудофаа Вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Енгил Атлетика федерацияси, Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар марафон ташкилотчилари саналади.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий теларадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кўмагида бирлашиб, оролбуйи муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратиш учун платформа яратдилар. Бундан ташқари мазкур лойиҳа, соғлом турмуш тарзи мотивацияси ва тарғиботини, ёшларни ижтимоий фаол бўлишга ундашни ўз ичига олади - aralmarathon.uz.

Манба: ЎзА

Поделиться