Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайлов демократик тамойиллар асосида ўтади

2019-10-11 | Сайлов

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига жорий йилнинг декабрь ойида сайловлар бўлиб ўтади.
 
Мамлакатимизнинг сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов қонунчилиги тизимлаштирилиб, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, шу асосда Қорақалпоғистон Республикасининг “Сайлов тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.
 
Қабул қилинган кодекс ва қонун бўйича фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига оид бир қатор ўзгаришлар киритилди. Жумладан, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини юритиш тизими жорий этилиб, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, оғир ҳамда ўта оғир турдаги жиноятларни содир этмаган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Сайлов комиссиялари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби жорий этилди.
 
Марказий сайлов комиссияси томонидан 20 сентябрь куни сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинди. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 8, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 65, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига 425 сайлов округи тузилмоқда.
 
Сайлов комиссиялари аъзолари учун уларнинг сайлов қонунчилиги бўйича билимларини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида жойларда семинар-тренинглар ўтказилмоқда. Шунингдек, 23 октябрга қадар шаҳар ва туманларда сайлов участкаларини тузиш белгиланган. Бугунги кунга қадар 622 жойда сайлов ўтказиш бўйича дастлабки дислокациялар ишлаб чиқилмоқда. Шу асосда дислокацияларнинг 538 таси умумтаълим мактабида, 49 таси касб-ҳунар коллежи ва академик лицейда, 3 таси фуқаролар йиғини биноларида, 4 таси соғлиқни сақлаш муассасаларида, 7 таси ўқув биноларида, 25 таси бошқа корхона ва ташкилотлар биноларида ўтказиш кутилмоқда. Шу боис, сайлов ўтказиладиган жойларни ободонлаштириш, иссиқлик тизими билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш каби ишлар кўриб чиқилиб, аниқланган камчиликларни тез кунларда бартараф этиш назарда тутилган.
 
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг таркиби бўйича таклиф бериш масаласи кўриб чиқилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича 8 сайлов округи ташкил этилмоқда. Ушбу сайлов округлари Нукус шаҳри, Тўрткўл, Амударё, Хўжайли, Чимбой, Қўнғирот, Элликқалъа ҳамда Нукус туманларида тузилмоқда. Ҳар бир округ сайлов комиссияси таркиби 11 аъзодан иборатдир.
 
Тадбирда округ сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари, котиблари ҳамда аъзолари таништирилди ва бу бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
 
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов сўзга чиқди.
 
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться