Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳукумат Моддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатини тасдиқлади

2019-10-10 | Маданият

Ўзбекистон Ҳукумати мамлакатимизнинг моддий маданий мероси бўлган кўчмас мулк объектларининг миллий рўйхати тасдиқланишига доир қарорни (№846, 2019 йил 4 октябрь) қабул қилди.

Ҳужжат билан мамлакатдаги моддий маданий мерос объектларининг сони белгиланди. Ўзбекистонда жами 8208 та кўчмас мулк объекти мавжуд бўлиб, улардан 4748 таси - археологик ёдгорликлар, 2250 таси - меъморий ёдгорликлар, 678 таси - монументал санъат ёдгорликлари ҳамда 532 таси диққатга сазовор жойлардир. Тарихий, бадиий ва бошқа маданий бойликларни сақлаш мақсадида Миллий рўйхатга киритилган объектлар гаров ва ипотека сифатида ишлатилиши мумкин эмас, хусусий мулк бўлган моддий маданий мерос объектлари бундан мустасно. Мазкур қарорга кўра, маданият вазирига объектнинг номи, даври ва манзилини аниқлаштириш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, у Ҳукуматга миллий рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритиши мумкин.

Қарорнинг тўлиқ матни ҳамда моддий маданий мерос объектлари рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться