Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япониянинг дунёга машҳур автомобиль аудио тизимларига ихтисослашган компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади

2019-10-09 | Иқтисодиёт

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳамда Япониянинг “JVCKENWOOD Corporation” компанияси ўртасида келишув имзоланди. Мазкур битим Ўзбекистоннинг турли вазирлик ва идоралари раҳбарларидан иборат делегация Япония компаниялари билан савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни ўрнатиш борасидаги учрашуви доирасида тузилди.

Уюшма Япония компанияси вакиллари учун Ўзбекистонда электротехника саноатини ривожлантириш имкониятлари, хорижий сармоядорлар учун яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар ва ҳамкорлик истиқболлари бўйича тақдимот ўтказди.

Ўз навбатида Япония томон автомобиль аудио тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида ҳамкорлик имкониятларини ўрганишга қизиқиш билдирди.

Музокаралар якунида ушбу лойиҳани биргаликда ишлаб чиқишни давом эттиришга қарор қилиниб, шу муносабат билан “JVCKENWOOD Corporation” вакиллари ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришларини маълум қилдилар.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси бошқарув раиси М.Юнусов ва “JVCKENWOOD Corporation” компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африка минтақалари бўйича ижрочи вице-президенти М.Имаи ўртасида бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ўзбекистон ҳудудида турли хил юқори технологияли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришда ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Манба: ЎзА

Поделиться