Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда фотоэлектр станцияси қурилишига инвесторни аниқлаш бўйича мамлакатда илк бор ўтказилган тендер ғолиби эълон қилинди

2019-10-07 | Иқтисодиёт

Тошкент, Ўзбекистон, 4 октябрь 2019 йил. Ўзбекистон ўзига хос замин яратмоқда: мамлакат тарихида илк бор қуёш энергетикасига давлат-хусусий шериклик асосида сармояларни жалб қилиш бўйича ўтказилган очиқ тендернинг биринчи ғолиби эълон қилинди. Бу нафақат хусусий секторга йўналтириладиган инсвестициялар учун янги имкониятлар очади, балки қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича мақсадларга эришишга ёрдам беради. Жаҳон банки гуруҳининг ScalingSolar дастури доирасида давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилиши мамлакатнинг энергетика балансига 100 МВт қайта тикланувчи соф энергия қўшилишини таъминлайди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари, тендер комиссияси раиси Шуҳрат Вафоев Навоий вилоятида фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва ишга тушириш бўйича ScalingSolar дастури доирасидаги тендер ғолибини эълон қилди. БААнинг Masdar Clean Energy компанияси тендер ғолиби бўлди. Ушбу компания қуёш энергиясини киловатт-соатига атиги 2,679 центга етказиб бериш таклифи билан чиқди, бу ривожланаётган бозорлардаги энг паст тарифлардан биридир.

“Лойиҳа Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакат энерегетика балансини диверсификациялаш мақсадида 2030 йилга қадар 5 гигаваттгача қуёш энергияси ишлаб чиқаришга йўналтирилган саъй-ҳаракатларининг бир қисми ҳисобланади”, - деди Ш.Вафоев. “Ишонамизки, очиқ ва рақобатбардош тендер ўтказиш билан биз хусусий инвесторлардан электр энергияси учун рақобатбардош нархларга эга бўламиз, бу эса мамлакатда қуёш энергиясига бўлган таърифлар учун мўлжални олишимизга ёрдам беради”.

Тендер ғолиби эълон қилинганидан сўнг матбуот анжуманида бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров биринчи тендернинг муваффақиятли натижаларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон ҳукумати яқин вақт ичида қўшимча 400 МВт қуёш энергияси учун ДХШ бўйича яна бир тендер ва ундан кейин 500 МВт учун тендер ўтказилишини эълон қилди.

"Пилот лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилгандан сўнг, Ўзбекистонда зарур тажриба тўпланган ва қуёш энергиясини ривожлантириш дастурининг навбатдаги босқичини тезда бошлаш учун кадрлар салоҳияти яратилган", деди ДХШ ни ривожлантириш агентлиги раҳбари Ғолиб Холжигитов. - Ўзбекистон иқтисодиёти жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда ва 2030 йилга келиб энергияга талаб 50 фоизга ошиши кутилмоқда, шунинг учун қайта тикланадиган энергия манбалари унинг катта қисмини ташкил этиши муҳим ҳисобланади".

Халқаро молия корпорацияси (ХМК) келишувлар бўйича маслаҳатчи сифатида ДХШ тендерини ишлаб чиқиш ва ўтказишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигига ёрдам берди, унга дастлабки босқичдан ўтган 11 та талабгор жалб этилди, натижада 5 та танлов аризаси келиб тушди. Хусусий сармоядорлар қизиқишининг ортиши энергетика соҳаси анъанавий равишда давлат томонидан назорат қилинадиган мамлакатда янги имкониятларни очади.

"Биз мамлакатдаги биринчи очиқ давлат-хусусий шериклик тендери орқали Ўзбекистонда қуёш энергетикаси учун янги бозорларни очаётганимиздан фахрланамиз", деди Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича IFC директори Вибке Шлёмер. - Мазкур ДХШ лойиҳасининг муваффақияти келгусида хусусий секторнинг мамлакат иқтисодиётида иштирок этишига замин яратади ва жаҳон инвестициявий ҳамжамиятига ижобий сигнал йўллайди".

Дастур Австрия Молия вазирлиги ва Швейцариянинг Иқтисодий алоқалар бўйича давлат котибияти (SECO) ҳамда Нидерландия ҳукумати қўллаб-қувватлови билан амалга оширилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться