Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Маданият ва санъат ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантирилди
2019-10-04 | Маданият
Бугунги кунда мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган юксак эътибор барчани бирдек қувонтираётгани сир эмас. Бу борада Ҳукуматимиз томонидан кун сайин янги-янги қонун ҳужжатлари - қарор ва фармонлар, турли дастурлар ҳамда стратегик режалар ишлаб чиқилиб амалиётга татбиқ этилмоқда ва у ҳар жабҳада ўз натижасини кўрсатмоқда.
Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасини такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги “Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш учун номзодларни саралаб олиш жараёни Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 271-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан уч босқичда бўлиб ўтди.
Якуний хулосага кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан композиторлар, бастакорлар ва санъатшунослар, театр, кино ва оммавий тадбирлар актёрлари, режиссёрлари, дирижёрлар, балетмейстерлар, мусиқа, хор, рақс, цирк, оркестр, ансамбль ижрочилари ва ушбу жамоаларнинг бадиий раҳбарлари, достон ижрочилиги намояндалари, шоир ва ёзувчилар, музей ҳамда моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар, тасвирий ва амалий санъат вакилларидан жами 20 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантирилди.
Уларга энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробаридаги пул мукофотлари, гуллар ҳамда сертификат тақдим этилди.
Маросим сўнгида Президент номидан рағбатлантирилган санъат ва маданият вакиллари бу каби эътибор ва эътирофдан беҳад мамнун эканликларини билдириб, ушбу мукофот уларга янада куч-ғайрат бағишлаши ҳамда масъулият юклашини алоҳида қайд этишди. Тадбир барча йиғилганларда илиқ ва самимий таассурот қолдирди. Айниқса, маросимга ташриф буюрган ёшларда ҳавас ва эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантирилган маданият ва санъат ходимлари
РЎЙХАТИ
1. Айтбагамбетова Айбатша Бекбердиовна - Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар “Сайқал” маданият маркази бадиий раҳбари
2. Алланиязов Баҳадир Кутлымуратович - Қорақалпоғистон Композиторлари ва бастакорлари уюшмаси масъул котиби
3. Артиқова Дилноза Илхомбаевна - Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси раққосаси
4. Зиямухамедова Ёдгор Саиджоновна - Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрининг олий тоифали артисти
5. Ихтиярова Марям - Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театри етакчи саҳна устаси
6. Муродимов Тиркашбой - Самарқанд вилояти Пайариқ тумани
28-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси
7. Мусурмонов Рустам Равшанович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Халқаро адабий алоқалар ва бадиий таржима бўлими бошлиғи
8. Насриддинов Хайрулло - Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри драма актёрлиги бўйича саҳна устаси
9. Оринов Одилжон Икромович - Ўзбекистон Давлат филармонияси Жиззах вилояти бўлинмаси директори
10. Раимбекова Назима Исламовна - Ўзбекистон давлат драма театри 1-тоифали драма артисти
11. Расулова Карима - Наманган вилояти мусиқали драма театрининг вокал артисти
12. Собиров Облоберди Наврўзович - Жондор туман маданият маркази “Эътиқод” халқ театри мусиқа раҳбари
13. Ташкенбаев Асрал Гозибоевич - Ўзбекистон давлат сатира театри олий тоифали драма артисти
14. Тураев Исок Латипович - Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри бош режиссёри
15. Махмудов Авазбек Султонович - Андижон давлат университети мусиқа таълими кафедраси концертмейстери
16. Ходжаева Дилдорхон Нурматхоновна - Наманган вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаби халқ рақси кафедраси мудири
17. Шукуров Жахонгир Джуракулович - Ўзбекистон давлат консерваторияси “Бастакорлик ва чолғулаштириш” кафедраси доценти в.б.
18. Эргашев Ботиржон Юлдашевич - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти ҳудудий бўлими бош мутахассиси
19. Янов-Яновская Наталья Соломоновна - Нафақада, мусиқашунос олим
20. Ҳожиева Ойдин - Нафақада, эркин ижодкор
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги