Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркия Савдо палаталари ва биржалари иттифоқи раиси билан Анқара шаҳрида бўлиб ўтган учрашув тўғрисида

2019-10-04 | Иқтисодиёт

2019 йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчиси Алишер Агзамходжаев Туркия Савдо палаталари ва биржалари иттифоқи раиси Рифат Ҳисарчиклиоглу билан учрашди.

Учрашув чоғида Рифат Ҳисарчиклиоглунинг Туркий Кенгаш Ишбилармонлар кенгашининг Тошкент шаҳрида ўтказиладиган биринчи йиғилиши ва 5 октябрь куни Ўзбекистон пойтахтида туркий дунё ишбилармонлари иштирокида бўлиб ўтадиган Инвестицион бизнес форуми ишида қатнашиш учун Ўзбекистонга бўлажак ташрифининг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари муҳокама қилинди.

Туркия Савдо палаталари ва биржалари иттифоқи раиси Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотларни юқори баҳолади.

Рифат Ҳисарчиклиоглу туркий дунё ишбилармонлари номидан бизнес билан шуғулланишга мамлакатда яратилаётган қулай шароитлар учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

Рифат Ҳисарчиклиоглу Туркиянинг йирик тадбиркорларидан бири ҳисобланади ва 2002 йилдан бери Туркиянинг барча ишбилармонлик субъектларини - 1,5 млн.дан ортиқ субъектни бирлаштирувчи Савдо палаталари ва биржалари иттифоқини бошқариб келмоқда. У, шунингдек, Европа Савдо палаталари иттифоқи ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари Савдо палаталари иттифоқи раисларининг ўринбосари, Савдо палаталари халқаро ассоциацияси бошқаруви аъзоси ҳам ҳисобланади. Рифат Ҳисарчиклиоглунинг ёрдамчиси Адем Куда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ECO) аъзо давлатлар Савдо палаталари бирлашмасининг бош котиби ҳисобланади.

Ташриф доирасида Рифат Ҳисарчиклиоглуга Туркия Савдо палаталари ва биржалари иттифоқи раҳбарияти аъзолари, ECOга аъзо давлатлар Савдо палаталари бирлашмасининг бош котиби ва 150 дан ортиқ туркиялик бизнесменлардан иборат нуфузли делегация ҳамроҳлик қилади.

Ташриф дастурига кўра Иттифоқ раиси Тошкент шаҳрида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Туркий дунё Ишбилармонлари кенгаши йиғилиши ва юқорида қайд этилган бизнес форум Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ҳамда Анқара шаҳридаги мамлакатимиз Элчихонасининг кўмагида ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирларни ташкиллаштириш бўйича ташаббус илк бор Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йилнинг 3 сентябрида Чўлпон ота шаҳрида (Қирғизистон) ўтказилган Туркий Кенгашнинг 6-Саммити чоғида эълон қилинганди. Мазкур форум туркий дунё бизнес-доиралари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистоннинг туркий тилли давлатлар билан тадбиркорлик, савдо, инвестиция ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилиш учун майдон яратишни мақсад қилиб қўйган. Расмий сессияларга қўшимча тарзда “B2B” шаклида ишбилармонлик учрашувлари ҳам бўлиб ўтади.

Форумда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзо давлатларининг Савдо-саноат палаталари раислари, юқори мансабли ҳукумат вакиллари, Туркий Кенгаш тадбиркорлари ва бизнесменлари иштирок этишни режалаштирмоқда. Ҳозирги кунга қадар Туркий Кенгашга аъзо давлатларнинг 300 дан ортиқ тадбиркорлари рўйхатдан ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться