Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея Республикасида Мактабгача таълим вазири А.Шиннинг Халқаро ҳамкорлик бўйича агентлик (KOICA) раҳбарияти билан расмий учрашуви бўлиб ўтди

2019-10-03 | Таълим

Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш масалаларида ҳамкорлик доирасида, вазир Агриппина Шин бошчилигидаги МТВ делегацияси 23–27 сентябрь кунлари корейс томони таклифига кўра Корея Республикасида расмий ташриф билан бўлди.

Ташриф давомида KOICA раҳбарияти билан мактабгача таълим тизимини ривожлантиришни давом эттириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Учрашув давомида, ўзбек томони KOICA молиявий ва техник кўмагида Ўзбекистонда қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилаётганини таъкидлади. Мактабгача таълим тизимига инновациялар, замонавий педагогик ва ахборот–коммуникация технологияларини татбиқ қилиш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаш ва ривожлантиришга янги ёндашувлар шулар жумласидандир. Айни вақтда, мактабгача таълимни ривожлантириш, унга инновацион технологияларни тадбиқ этиш мақсадида инновацион МТТ ҳамда Корея Республикаси замонавий тажрибаси асосида мутахассисларни қайта тайёрловчи ўқув Маркази ташкил этиш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

* * *

МТВ делегацияси мутахассислар алмашиш волонтёрлик(кўнгиллилар) дастурлари, шунингдек мактабгача таълим мутахассислари учун Корея Республикасида ўқув курслари ва тренинглар ташкил этиш масалаларига катта қизиқиш билдирди.

KOICA вице–президенти, профессор Пак Жей Шин, вазирлик ва агентлик ўртасидаги ҳамкорликни юқори баҳолади ҳамда ушбу ҳамкорликни келгусида ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида жорий йил октябрь ойида мактабгача талим тизимининг ҳолатини ўрганиш ва танишиш мақсадида KOICAнинг баҳолаш миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться