Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергетика вазирлиги IFC билан қуёш энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилмоқда

2019-10-03 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Халқаро молиявий корпорацияси (IFC) билан бўлиб ўтган музокараларда «Scalingsolar» фотоэлектр станцияси қурилиши масаласи муҳокама қилинди.

Шу йилнинг 30 сентябрида ўтказилган ушбу учрашувда IFC делегациясига Халқаро молиявий корпорациянинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Вибке Шлёмер бошчилик қилди.

Музокаралар жараёнида «Scaling Solar» дастури доирасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида фотоэлектр станциялар (қуёшли) қурилиши бўйича жорий тендер савдоси хусусида сўз борди.

Унда яна электр энергетика соҳаси бўйича ДХШ асосида амалга оширилиши режалаштирилган бошқа истиқболли лойиҳалар ҳам таҳлил этилди.

Таъкидлаш керакки, шу йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикасининг “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги ва “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунлари қабул қилинди. Бу орқали қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚЭМ) соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини жадаллаштириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий асос яратилди.

Ушбу қонунларнинг қабул қилиниши Энергетика вазирлигига ҚЭМ соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилишига йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини режалаштириш ва амалга ошириш имконини беради.

Ўзбекистон Республикасининг “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунида ҚЭМ қурилмалари ишлаб чиқарувчилари ва ҚЭМ дан энергия ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, турар жойларда ҚЭМ дан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун бир қатор имтиёзлар ва афзалликлар кўзда тутилган.

Шунингдек, Энергетика вазирлиги томонидан 2019-2023 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича концепция ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, ҚЭМ ни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли мақсадли параметрлар 2020-2030 йилларда мамлакатнинг ёқилғи-энергетик таъминоти концепциясида ҳам кўзда тутилган бўлиб, у халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки) техник кўмагида ишлаб чиқилмоқда. 

Шу билан бирга, халқаро маслаҳатчи – MottMacDonald (Буюк Британия) билан ҳамкорликда Ўзбекистонда электр энергетика секторини, шу жумладан, ҚЭМ ни узоқ муддатли ривожлантириш бўйича бош режа (MasterPlan) ишлаб чиқилаётгани ҳам ана шундай саъй-ҳаракатлар билан боғлиқдир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться