Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония Элчиси билан учрашув

2019-10-02 | Сиёсат

2019 йил 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Япония ҳамкорлиги, айниқса туризм ва таълим соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш борасидаги икки мамлакат саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Элчи Ёшинори Фуджияма Япониядан туристлар оқимини кенгайтириш бўйича мавжуд имкониятлардан фойдаланиш зарурлиги ҳақидаги Ўзбекистон томонининг фикрини қўллаб-қувватлади.

Япония томонига Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинч сиёсий жараёнга кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек, ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашни асосий мақсад қилган турли иқтисодий лойиҳалар амалга оширилаётгани тўғрисида маълумот берилди.

Учрашувда Афғонистондаги вазият ва халқаро ҳамжамиятнинг можарони ҳал қилиш ва мамлакатда узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться