Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро ҳамкорлик
2019-10-02 | Технологиялар
2019 йил 1 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Россия Федерациясининг "GLONASS" АЖ Бош директори Игорь Милашевский билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илғор навигация ва тармоқ технологияларидан фойдаланган ҳолда транспорт воситаларини таъминлашнинг бир қатор замонавий чора-тадбирларини амалга оширишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги