Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича Махсус вакили билан учрашув
2019-09-27 | Сиёсат
2019 йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича Махсус вакили Залмай Халилзод билан учрашди.
Томонлар Афғонистондаги вазият ва тинчлик жараёнини ривожлантириш йўллари юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, Афғонистонда Ўзбекистон ташаббуси билан амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Учрашувда миллий ярашишга тезроқ эришиш ва Афғонистондаги можарони сиёсий йўл билан ҳал қилишдан томонлар манфаатдор эканлиги яна бир бор тасдиқланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги