Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат солиқ қўмитаси IT-технологиялари бўйича энг сўнгги лойиҳаларини тақдим этмоқда
2019-09-26 | Технологиялар
Давлат солиқ қўмитаси ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган ICTWEEK UZBEKISTAN – ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида фаол иштирок этиб, унда солиқ маъмуриятчилигида IT-технологияларини жорий этиш борасидаги ютуқларни намойиш этади.
Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитаси томонидан ICTWEEK UZBEKISTAN-2019 кўргазмасида халқаро жамоатчиликка тақдим этишни режалаштирган солиқ маъмуриятчилигининг бизнес жараёнларини қайта режалаштиришни ҳисобга олган ҳолда, янги ахборот тизимларини яратиш, шунингдек, солиқ органларининг мавжуд ахборот тизимларини такомиллаштириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Хусусан, тадбиркорлик субъектлари учун электрон ҳисобварақ-фактура тизими, онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланиш, расмий веб-сайтнинг янги версияси, “SOLIQ” мобил иловаси солиқ органларининг электрон хизматларидан, шу жумладан, солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали фойдаланишга имкон берадиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилади.
АКТ ҳафталиги доирасида Давлат солиқ қўмитаси онлайн назорат-касса машинаси орқали бериладиган харид чеки асосида қимматбаҳо совғаларни ўз ичига олган ютуқли ўйинларни ташкил этади. Ушбу ютуқли ўйинда “SOLIQ” мобил иловаси ёрдамида иштирок этиш мумкин. 25 сентябрдан ўз ишини бошлаган ICTEXPO-2019 кўргазмасига ташриф буюриб, ушбу ютуқли ўйинлар иштирокчисига айланинг ва 27 сентябрь куни ўтказиладиган ютуқларни топшириш маросимининг бахтли эгаси бўлинг!
Ютуқли ўйинда иштирок этиш тартиби:
Давлат солиқ қўмитаси учун ажратилган кўргазма жойидан ютуқли ўйинда иштирок этиш учун намуна чекини олиш талаб этилади.
Ушбу чекни ютуқли ўйинда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш зарур. Бунда Google Play дастури орқали my-soliq иловасини юклаб олиб, мобил телефонингизга ўрнатинг ва илова орқали намуна чекидаги QR-кодни сканер қилинг. Шундан сўнг Ф.И.Ш. ва телефон рақамингизни киритиш орқали СМС шаклида юборилган тасдиқловчи кодни мобил илова орқали жўнатинг ва совғага эга бўлинг.
Совғалар:
Телефон – 1 дона
Телевизорлар
Планшет – 3 дона
Smart Watch – 5 дона
Қаттиқ диск (Hard) – 5 дона
Наушник – 5 дона
Флешка – 25 дона
ва бошқа буюмлар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси