Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шанхайдаги форумда Ўзбекистонда юридик хизматларни тақдим этиш соҳасини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар намойиш этилди
2019-09-26 | ШҲТ
Адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Шанхайда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти маконида ҳуқуқий хизматлар бўйича форумда иштирок этмоқда. Тадбир Хитой Халқ Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган.
Форумнинг биринчи куни адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов шўъба йиғилишида нутқ сўзлади. Хусусан, у иштирокчиларга юридик хизматлар йўналиши бўйича мамлакатимизда Ўзбекистон адлия органларининг юридик хизматлар кўрсатиш, жумладан нотариат, адвокатура, медиация, юридик кўмак соҳаларида ролини ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб берди.
Эслатиб ўтамиз, форум ШҲТ иштирокчи давлатлари адлия вазирларининг навбатдаги йиғилиши арафасида ўтказилмоқда. Бу эса ўз ШҲТ давлатлари ўртасида ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорликнинг янги ташаббусларини муҳокама қилиш учун ўзига хос имконият яратиб берди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги