Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлиги вакиллари Шанхайнинг нотариал хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тажрибасини ўрганмоқда

2019-09-26 | ШҲТ

Адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Шанхайда бўлиб ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти(ШҲТ) маконида хуқуқий хизматлар бўйича форумда иштирок этмоқда. Тадбир Хитой Халқ Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўтказилмоқда.

Форум ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг навбатдаги йиғилиши арафасида ўтазилмоқда. Бу ШҲТ давлатлари ўртасида хуқуқий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича янги ташаббусларни муҳокама қилиш учун ажойиб имкониятдир.

Жорий йил 24 сентябрь куни ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Хитой Халқ Республикасининг аҳолига нотариал хизматлар кўрсатиш, нотариат институти самарадорлигини оширишнинг янги усуллари ва соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш жараёнини ташкил қилиш бўйича тажрибасини ўрганиш мақсадида Шанхай шарқий нотариал органида бўлишди. Ушбу нотариал орган ҳар йили 120 мингга яқин нотариал ҳаракатларни амалга оширади. Маълум бўлишича, бу ерда 82 та нотариус фаолият олиб боради.

Мамлакатамиз мутахассислари чет эллик ҳамкасблар билан электрон нотариат тизимини жорий этиш бўйича тажриба алмашди. Ўзбекистон нотариат тизимидаги ўзгаришлар Хитой Халқ Республикаси вакилларида катта қизиқиш уйғотиб, улар ўзгаришларни юқори баҳолади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться