Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири Беларусь Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш вазири билан учрашди

2019-09-25 | Технологиялар

24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Вазир Ш. Содиқовнинг Беларусь Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш вазири К. Шулган билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 31 июль — 1 август кунлари Беларусь давлатига амалга оширган ташрифи икки мамлакат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этганини таъкидлаб ўтишди.

АКТ вазири Шуҳрат Содиқов ушбу ташриф натижасида бугунги кунда икки мамлакат ўртасида рақамли технологиялар соҳасида сезиларли натижаларга эришилганини қайд этди. Жумладан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факултети ташкил этилиб, унга 2019-2020  ўқув йили учун 505 нафар талаба қабул қилинди.

Беларусь Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида АКТ соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

Ҳамкорлик доирасида Беларуснинг етакчи компаниялари билан дастурий маҳсулотлар соҳасида қатор натижаларга ва муҳим келишувларга эришилгани қайд этилди.

Беларусь Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш вазири К. Шулган Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳаси ривожига қаратилаётган катта эътибор ва интилишни алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у икки мамлакатни бирлаштириб турувчи омилларни санаркан, Беларусь компанияларида Ўзбекистон бозорига қизиқиш тобора ортиб бораётганини қайд этди.

Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться