Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда парадзюдо бўйича IBSA Гран-приси тантанали очилди

2019-09-24 | Спорт

Уч кун мобайнида пойтахтимиздаги муҳташам “Ҳумо Арена” муз саройида дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси зўр муваффақият билан ўтказилган эди. Кеча бу ерда яна бир нуфузли мусобақа, Токио-2020 паралимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим этувчи IBSA Гран-присига старт берилди.

Парадзюдо бўйича IBSA Гран-присида дунёнинг 35 давлатидан 200 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун татамига тушади. Дзюдо спортидан фарқли ўлароқ, бу мусобақада эркаклар 7та, аёллар эса 6та вазн тоифасида беллашади. Демак, IBSA Гран-присида эркаклар -60 кг, -66 кг, -73 кг, -81 кг, -90 кг, -100 кг ва ниҳоят +100 кг вазн тоифаларида ўзаро кураш олиб боришса, аёллар -48 кг, -52 кг, -57 кг, -63 кг, -70 кг ва +70 кг да ўз кучларини синовдан ўтказишади.

Бугун кўп тармоқли “Ҳумо Арена” муз саройида IBSA Гран-присининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳам иштирок этди.

Театрлаштирилган саҳна кўринишлари ҳамда эл суйган санъаткорларнинг бетакрор чиқишлари “Ҳумо Арена”га келган мухлисларни хушнуд этди. Очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциациясининг раиси Мухторхон Ташходжаев барча меҳмонларни Ўзбекистон заминида кўриб турганидан мамнун эканлигини таъкидлаган ҳолда ташкилотчилар ушбу мусобақа улар хотирасида бир умрга яхши хотиралар билан муҳрланиши учун астойдил ҳаракат қилишларини таъкидлади.

Шундан сўнг татамига дастлабки кунга белгиланган вазн тоифаларида ҳал қилувчи беллашувларда иштирок этувчи полвонлар таклиф этилди. Бугунги беллашувларда эркаклар ўртасида -66 кг вазн тоифасидаги парадзюдочимиз Учқун Қуранбоев олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, аёллар ўртасида -57 кг вазнда Парвина Самандарова ҳам ғолибликни қўлга киритди. У финалда озарбайжонлик Севда Валиевани мағлубиятга учратди ва терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди. Эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шерзод Намозов эса кумуш медаль билан чекланди.

Парадзюдо бўйича IBSA Гран-приси бугун ўз ниҳоясига етади.

 

Отабек ЭШМАМАТОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться