Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг PISA лойиҳаси бўйича миллий менежери Лондонда ўтказилаётган халқаро учрашувда иштирок этмоқда

2019-09-24 | Таълим

Айни кунларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан ташкил этилган “PISA бошқарув кенгаши аъзоларининг 48-учрашуви" бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирда Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази директори - PISA лойиҳаси миллий менежери Абдували Исмаилов ҳам иштирок этмоқда.

PISA бошқарув кенгаши аъзоларининг учрашуви PISA тадқиқотининг юқори органи ҳисобланиб, унда одатда PISA доирасида амалга оширилган ва келгусидаги режалаштирилган ишлар муҳокама қилинади. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти котибияти ҳамда дунёнинг 85 дан ортиқ мамлакатларидан 100 нафардан зиёд вакиллар иштирок этмоқда.

Тадбир 5 кун давом этиши мўлжалланган бўлиб, унда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг PISA билан боғлиқ фаолиятидаги ўзгаришлар, PISAни жорий қилиш, шунингдек 2021 йилдаги тадқиқот учун киритилган янгиликлар, PISAнинг узоқ муддатли стратегик йўл харитасини ишлаб чиқиш йўлида амалга оширилган ишлар, 2024 йилдаги тадқиқотнинг афзаллик ва камчиликлари, жумладан янги йўналиш сифатида киритилаётган “Хорижий тиллар" йўналиши, келгусидаги инновацион йўналишлари “Креатив фикрлаш”, “Рақамли дунёда ўрганиш” йўналишларининг , “Мактаблар учун PISAга асосланган тестлар" лойиҳаси компонентларидаги янгиланишлар ва бошқа долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Тадбирлар доирасида PISA-D (PISA for development), яъни “PISA-ривожланиш учун" лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтиши, Буюк Британиянинг замонавий мактабларига экскурсия амалга оширилиши ҳамда ўқув жараёнининг ташкил этилиши билан яқиндан танишиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йилда илк маротаба Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD)нинг таълим сифатини баҳолаш бўйича PISA (15-16 ёшли ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича халқаро дастур) халқаро тадқиқотларида иштирок этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Поделиться