Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТерДУга Бангладеш элчиси ташриф буюрди

2019-09-24 | Таълим

Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мосуд Маннан ва унинг маслаҳатчиси Нрипенда Чандра Дебнатҳ Термиз давлат университетига ташриф буюришди.

Меҳмонларни университет ректори, Сенатор А.Тошқулов кутиб олди ҳамда Бангладешнинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбарининг Термиз давлат  университетига ташрифи олий ўқув юрти билан танишиш ва икки мамлакат университетлари орасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида ташкил этилаётганидан мамнун эканлигини таъкидлади.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Бангладеш университетлари ўртасида ҳамкорлик йўналишлари тўғрисида фикрлашиш билан бирга талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, ҳамда малакали мутахассисларни тайёрлаш масалаларини кўриб чиқдилар.

Учрашув сўнгида университет ректори А.Тошқулов ва Мосуд Маннан бир-бирларига эсдалик совғалари топшириб тарихий воқейликни  эслатиб турувчи суратларга тушишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться