Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БАА Энергетика ва саноат вазири билан музокаралар бўлиб ўтди

2019-09-23 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи доирасида БАА Энергетика ва саноат вазири Сухаил ал-Мазруи билан музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида нефт-газ, энергетика, кимё ва нефт-кимё соҳаларида амалга оширилаётган қатор лойиҳалар бўйича ҳамкорликнинг бориши муҳокама қилинди.

Амирлик шерикларининг фикрига кўра, ушбу тармоқлар катта сармоя талаб этиши боис узоқ муддатли истиқболда миллий иқтисодиётнинг ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатади, шунинг учун давлатлараро мулоқот ва ушбу йўналишда биргаликдаги сай-ҳаракатлар сезиларли натижаларга олиб келиши керак.

Шу нуқтаи назардан, Суҳаил ал-Мазруи эришилган ютуқлар ва Ўзбекистон-Амирлик музокараларида ижобий динамикани қайд этди: бир қатор ташаббуслар бўйича томонлар келишувга эришиб техник ва ҳуқуқий тафсилотларни келишиш жараёнини бошладилар.

Музокаралар якунида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича ишларни фаоллаштиришга доир ниятини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться