Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Малайзиянинг қатор компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказилди

2019-09-23 | Туризм

19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биносида хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўлими вакиллари Малайзиянинг PacPlus Resources, Midlands Aviation Asia Pacific (M) Sdn.Bhd. ва Malaysia-Uzbekistan Chamber of Commerce компаниялари вакиллари билан учрашди.

Тадбирнинг мақсади – Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга доир қабул қилинаётган чора-тадбирлар билан таништириш. Булар: 

• Ўзбекистонда туризмнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари; • Солиқлар ҳамда инвесторлар учун туризм соҳасида тақдим этилаётган имтиёзлар;

• Эркин туристик зоналарни ривожлантириш;

• Ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланаётган туристик инфратузилма лойиҳалари;

• Туризм статистикаси;

• Туризм соҳасида кадрлар масалалари.

Хорижий делегация вакиллари Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинаётган чора-тадбирлар ҳамда туристик соҳанинг тезкор ривожланишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлардан хабардор қилинди. 85 мамлакат, шу жумладан Малайзия фуқаролари учун визасиз режимнинг жорий этилиши, виза жараёнларининг соддалаштирилиши, электрон виза бериш тизимининг йўлга қўйилиши, шунингдек машҳур хорижий ОТМларни жалб қилган ҳолда туризм соҳасидаги кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, республикага ташриф буюраётган яқин ва узоқ хорижий давлатлар фуқаролари оқими бўйича статистик маълумотлар тақдим этилди. 

Шунингдек, чора-тадбирлар ижроси натижасида бугунга келиб мамлакатда туристик оқимнинг сезиларли даражада ошгани ва шу муносабат билан чет эллик меҳмонларни жойлаштириш учун жойлар сони билан боғлиқ муайян қийинчиликлар мавжуд эканлиги қайд этилди. Ушбу контекстда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистонни инвестициялар, хусусан, меҳмонхоналар тармоғини яратиш ҳамда мамлакатдаги туристик инфратузилма объектларида инвестицион иштирок имконини кўриб чиқиш учун жозибадор давлат сифатида кўзда тутиш таклиф қилинди. Малайзия компаниялари вакиллари туризм секторида инвестиция лойиҳалари учун тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар билан батафсил таништирилди.

Ўз ўрнида, хориж томон ташрифнинг сифатли ташкил этилгани учун миннатдорчилик билдириб, икки томонлама ҳамкорликнинг бошланиши Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётган даврга тўғри келганини қайд этди. Малайзия компаниялари вакиллари икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга бор кучларини сарфлашга тайёр эканини маълум қилишди.  Учрашув доирасида зиёрат туризми салоҳиятли йўналишлардан бири сифатида эътироф этилиб, салоҳиятли сармоядорларга республикада уни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида зарур маълумотлар берилди. 

Меҳмонлар Малайзияда “Имом Ал-Бухорий” номи зиёрат туризми бўйича туристлар сонини оширишга туртки бера олувчи бренд экани, зеро у ердаги ислом издошларининг сони 3 миллион кишини ташкил қилишини таъкидлашди.

Шу билан бирга, туристик оқимни ошириш йўлида авиақатновларни ташкиллаштириш таклиф этилди. Яна бир муҳим йўналиш сифатида туристик хизматлар сифатини ошириш ва  кадрлар малакасини оширишга доир дастурлар таклиф қилинди. Учрашув якунига кўра, томонлар ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги ҳамда бундан кейинги ҳамкорлик режаларини муҳокама қилиш ва ишлаб чиқишга тайёр эканликларини билдиришди.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться