Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
"ICTWEEK UZBEKISTAN 2019" доирасида ташкил қилинаётган "Open Data Tashkent 2019" очиқ маълумотлар конференцияси
2019-09-20 | Технологиялар
27 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон АКТ ҳафталиги "ICTWEEK UZBEKISTAN 2019" доирасида "Open Data Tashkent 2019" очиқ маълумотлар конференцияси бўлиб ўтади.
Конференцияда қуйидаги халқаро экспертлар қатнашиши кўзда тутилган:
Анжуман Ўзбекистонда очиқ маълумотларни ривожлантириш, порталлар фаолиятида муваффақиятли халқаро тажрибани ўрганиш ва ушбу соҳадаги энг яхши амалий билимларни ўзаро алмашинувига бағишланади.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотларни янада ривожлантириш бўйича мамлакат раҳбарияти томонидан қўйилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажаришдан иборат.
Конференция Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳаларни бошқариш бўйича миллий агентлик томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Жаҳон банки, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва IT Парк билан биргаликда ташкил этилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги