Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқандда йирик туристик-рекреацион мажмуа қилишига старт берилди
2019-09-19 | Туризм
Самарқанддаги туманлардан бирида кенг кўламли туристик-рекреацион комплекс қурилиши бошланди. Қурилишнинг бошланишига 18 сентябрь куни расмий старт берилди, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари О.Раматов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этишди.
Мажмуа қурилиши учун 360 гектар ер ажратилган бўлиб, унинг 80 гектарига конгресс-марказ, 5, 4 ва 3 юлдузли меҳмонхоналар, хиёбонлар, ҳовузлар, сунъий ороллар, ресторанлар ва бошқа туристик объектлар қуриш режалаштирилмоқда.
Бу ерда сувни фильтрацияловчи тизимга эга қурилмалар ўрнатилади ҳамда бутун майдон бўйлаб яшил зоналар яратилади
Эшкак эшиш канали функционали ўзгаришсиз қолади, қуриладиган мажмуада халқаро турнир ва мусобақалар ўтказилади.
Таъкидлаш жоизки, йилдан йилга Самарқандга саёҳат қилаётган туристлар сони ошиб бормоқда, уларнинг орасида маҳаллий сайёҳлар билан бирга хорижий сайёҳлар ҳам бор. Ҳудуднинг ўзида 4 миллионга яқин киши истиқомат қилади, улар ҳам канал майдонида оилавий дам олиб, вақтларини мазмунли ўтказишлари учун имконият яратилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги