Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТнинг Махсус маърузачиси билан учрашув

2019-09-19 | Сиёсат

2019 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТнинг судялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича Махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари билан ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон тегишли вазирлик ва идораларининг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан конструктив мулоқотни ривожлантиришдан томонларнинг манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Ҳозирда Ўзбекистонда демократия мезонларига жавоб берадиган мустаҳкам сиёсий тизим яратилгани, жамиятда қонунларнинг устуворлиги тамойилига ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш қарор топаётгани қайд этилди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро мажбуриятлар сўсиз бажарилмоқда. Жумладан тергов олиб бориш устидан суд назоратини кучайтиришга йўналтирилган “Хабеас корпус" жараёнларини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда

Ўзбекистон номзодини 2021-2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига кўрсатиш нуқтайи назаридан томонларнинг мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться