Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тожикистон миллий кутубхонасида МДҲ га аъзо давлатларнинг XXXIV йиғилиши бошланди
2019-09-19 | Маданият
18 сентябрь куни Тожикистон миллий кутубхонасида МДҲ га аъзо давлатларнинг маданий ҳамкорлик бўйича Кенгашининг XXXIV йиғилиши бошланди.
Йиғилишда маданият соҳасидаги долзарб мавзулар бўйича маърузалар тингланиб, муҳокама этилади. Қуйида уларнинг айримлари келтирилади:
МДҲ давлатларининг маданият соҳасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган асосий тадбирлари лойиҳаси ҳақида;
МДҲ давлатларида маданият йили якунлари ва ҳамдўстлик мамлакатларининг Китоб йилига бағишланган тадбирларда иштирок этиши ҳақида;
Музейлар фаолияти соҳасида МДҲ давлатларининг келишуви ҳақида;
2019 йилда Беларус Республикасида “Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтлари” Давлатлараро дастурининг амалга оширилиши ва 2020 йилда ушбу дастурни Қозоғистонда ўтказишга тайёргарлик жараёнлари ҳақида;
МДҲ давлатларининг “ART EXPO” Халқаро кўргазмасини ўтказиш ҳақида;
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар маданий меросининг виртуал музейини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг таклифи ҳақида;
МДҲ давлатларининг Ёшлар маданий форумини ўтказиш ҳақида.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги