Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АКТ вазири Қозоғистонда алоқа маъмуриятлари раҳбарлари билан учрашди
2019-09-18 | Технологиялар
Жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамкорлик (АСҲҲ) Алоқа маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг ва АСҲҲ Ахборотлаштириш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов рақамли иқтисодиёт ҳақида маъруза қилганди.
16 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин Алоқа маъмуриятлари раҳбарларини қабул қилганди.
17 сентябрь куни Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамкорлик (АСҲҲ) Алоқа маъмуриятлари раҳбарлари кенгаши ҳамда АСҲҲ Ахборотлаштириш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг қўшма йиғилиши ўз ишини давом эттириб якунлади.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги делегация Россия, Тожикистон, Озарбайжон, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон алоқа маъмуриятлари раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказди.
Шунингдек, АКТ вазири Шуҳрат Содиқов Халқаро электралоқа иттифоқи Бош котиби Хоулин Жао, Бутунжаҳон почта иттифоқи Бош директори Ҳуссайн Бишар, АСҲҲ ижроия қўмитаси Бош директори Нуруддин Муҳитдинов, Ҳuawei компаниясининг Евроосиё минтақаси вице-президенти Тао Хоу, GSMA ассоциациясининг тартибга солувчи масалалари бўйича вице-президенти Джон Джусти, Қозоғистон Республикаси космик алоқалар маркази бошқаруви раиси Бауржон Кудабоев билан учрашди. Музокараларда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, келгуси истиқболли вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги