Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Беларусь Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Н.В.Карчевскаяга Консерваторияда

2019-09-18 | Маданият

Ўзбекистон Республикасида таълим ва маданият соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар доирасида 2019 йил 15 сентябрь куни Беларусь Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Карчевская Наталья Владимировна Ўзбекистон давлат консерваториясига расмий ташриф буюрди.

Беларусь Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Н.В.Карчевскаяни Ўзбекистон давлат консерваториясининг Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори А.Мансуров, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори С.Гафурова, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Э.Мамаджанова ва “Мusiqa” журналининг Бош муҳаррири ўринбосари Ш.Ганихановалар кутиб олишди.

Музокаралар чоғида илмий ва ижодий соҳадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, меҳмон консерваториянинг ўқув ва ижодий ишлари билан ҳам танишиб, унинг салобатлилиги, чиройли, кенг концерт залларига мафтун бўлди.

Бундай учрашувлар маданий алоқаларни кенгайтириб, халқаро муносабатларни мустаҳкамлашга ва ўқув жараёнини такомиллаштиришга ёрдам беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться