Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Турмуш сифати нормативлари лойиҳасини тасдиқлаш бўйича экспертлар гуруҳи йиғилиши ўтказилди

2019-09-17 | Жамият

2019 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамкорлигида тадбир ўтказилди. 

Видеоконференция форматида ташкил этилган тадбирда Минск шаҳрида ўтказилган турмуш сифати нормативлари лойиҳасини тасдиқлаш бўйича экспертлар гуруҳи йиғилишида кўтарилган масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда Ўзбекистон, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикалари ва Россия Федерациясининг манфаатдор вазирлик ва идоралари вакиллари, халқаро экспертлар, МДҲ ижроия қўмитаси ходимлари иштирок этди. Жумладан, юртимиздан Молия, Иқтисодиёт ва саноат, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, Туризмни ривожлантириш давлат қўмиталари, Гидрометеорология хизмати маркази вакиллари қатнашди.

Йиғилишда аҳоли фаровонлиги, турмуш шарт-шароити статистик кўрсаткичлари бўйича турмуш сифати нормативлари лойиҳасини тасдиқлашда мамлакатларнинг ўзаро келишуви натижалари бўйича МДҲга аъзо давлатларнинг таклифлари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться