Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот маркази ташкил этилади

2019-09-17 | Сайлов

Жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига навбатдаги сайлов бўлиб ўтади.

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бир қатор масалалар кўрилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Матбуот маркази Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 16-уйда жойлашган бўлиб, сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уни очиқлик ва ошкоралик принципларига риоя қилган ҳолда уюшқоқлик билан ўтказиш, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларига сайловларга тайёргарликнинг бориши ва сайлов жараёнларини ёритиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ўз вақтида ахборот олиш ҳамда тарқатишни таъминлашга хизмат қилади.

Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизматининг маълум қилишича, мажлисда округ ва участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш бўйича йўриқнома, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси cайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан имзоларни тўплаш тартиби, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳамда номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. Шунингдек, “Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш тўғрисида” қарор ҳам қабул қилинди.

Мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Марказий сайлов комиссияси, тузиладиган сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ ҳолда амалга оширилиши таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Поделиться