Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Белоруссия давлати Маданият вазирининг биринчи ўринбосари ЎзДСМИда

2019-09-17 | Маданият

Юртимизда таълим тизимида олиб борилаётган кенг ислоҳотларнинг муҳим қисмида халқаро доирадаги алоқалар назарда тутилган бўлиб, мазкур тамойил ҳар жиҳатдан жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган профессионал кадрлар тайёрлаш имкониятини беради.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига Белоруссия давлати Маданият вазири биринчи ўринбосари Наталья Владимировна Карчевская ташриф буюрди. Институт ректори, профессор Иброҳим Юлдашев, проректор Гўзал Холиқулова бошчилигида меҳмон институт муҳити билан яқиндан танишди. Ўқув театри биноси, “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедраси, маҳорат дарслари хоналари, “Халқ ижодиёти” факультетининг дарс жараёнлари кузатилди. Талабалар миллий рақс ва хореография санъатини ўзлаштириш амалиётини кўрсатишди. Институтнинг моддий техник базаси ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Наталья Владимировна билан профессор-ўқитувчилар ва бўлажак докторантлар иштирокида институт конференцяилар залида ижодий суҳбат уюштирилди. Унда меҳмон Белоруссия давлатидаги санъат ва маданият соҳаларидаги таълим тизими борасида гапирдилар. Ўзаро шартномалар имзолаш, педагогик малака ошириш тизимини янада ривожлантириш борасида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, халқаро доирадаги фестиваллар, илм, санъат ва маданият соҳаларидаги янгиликлар, факультетлараро алоқа ўрнатиш, музейшунослик ва кутубхонашунослик соҳаларини янада такомиллашитириш борасида кўплаб режалар олдинга ташланди. Суҳбат жараёнида профессор-ўқитувчилар ва бўлажак докторантлар билан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди. Энг аоссийси, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг янада авж олиши, магистратура ва докторантура босқичларида инновацион лойиҳалар бўйича ишлаш тамойиллари илгари сурилди.

Ўйлаймизки, Наталья Владимировнанинг мазкур ташрифи олдинда ўзбек ва белорусь миллатлари ўртасидаги муҳим алоқаларни янада ривожлантиради. Улкан мақсадлар ҳаётимизга ижобий янгиликларни олиб кираверсин!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться