Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Япония билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

2019-09-17 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков раҳбарлигида видеоконференц алоқа шаклида муҳокама ўтказилди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг рахбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Г.Фозилов иштирок этдилар.

Музокара давомида япониялик ҳамкорлар билан инвестиция, молия-техник ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги истиқболларини ишлаб чиқиш бўйича тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Япония технологияларининг ривожланиш даражаси ва иқтисодиётининг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистоннинг турли саноат соҳаларида ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги йирик юқори технологик лойиҳаларни япониялик эксперт ва мутахассисларнинг илғор тажрибаларини асосида амалга ошириш учун замин яратаётганлиги таъкидланди.

Муҳокама давомида истиқболли лойиҳа таклифлар ҳам кўриб чиқилди, вазирлик ва идоралар рахбарларининг хизмат сафарлари жадвали ишлаб чиқилди, салоҳиятли япониялик ҳамкорлар билан музокараларнинг устувор йўналишлари ва мавзулари белгилаб олинди.

Муҳокама натижасида идоралараро ишчи гуруҳ иштирокчилари Япония билан инвестиция, савдо-иқтисодий, молиявий ва техник ҳамкорликнинг асосий мувофиқлаштирувчиси бўлган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига янги лойиҳаларни ишлаб чиқишда эришилган натижалар тўғрисида доимий равишда маълумот бериб боришлари келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться