Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон элчихонаси делегацияси билан учрашув ўтказилди

2019-09-13 | Жамият

Шу йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Элчихонанинг иккинчи котиби жаноб П.К.Агравал сўз юритди. Томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати юзасидан фикр алмашди, ўзаро савдо ва хизмат кўрсатиш ҳажмларини муҳокама қилди.

Давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Давлат статистика қўмитаси билан ахборот алмашиш тўғрисида келишувларга эришилди.

Учрашувдан сўнг жаноб Агравал Давлат статистика қўмитаси раҳбариятига учрашувни ташкил этгани учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться