Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

100 МВт қувватли фотоэлектр станцияси қурилади

2019-09-13 | Иқтисодиёт

Бугун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги биносида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва Франциянинг “TOTAL Eren” компаниялари ўртасида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қуриш ва эксплуатация қилиш юзасидан келишув имзоланди.

Учрашувда “TOTAL Eren” компаниясининг ижрочи вице-президенти Фабьен Демол хоним, компания етакчиларидан Антуан Гаррет ва Кристоф Шалле, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Ўктамович Умурзоқов, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси Дадажон Айнақулович Исақулов ва бошқа мутасадди ходимлар иштирок этишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатимизда фотоэлектр станцияси қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил октябрь ойида Франция Республикасига расмий ташрифи чоғида имзоланган эди. Мана, бугунги кунга келиб франциялик ҳамкорлар мазкур лойиҳага 150 миллион евро сармоя киритиш назарда тутилган. 

Ўзбекистонда қуёш электр станциясини қуриш ишларининг бошланиши 2020 йил биринчи чорагида амалга оширилади. Қисқа қилиб айтганда, “TOTAL Eren” компанияси Ўзбекистонда 25 йил давомида электр станциясини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш амалиётини бажаради.

Манба: ЎзА

Поделиться