Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон хитойлик машинасозларни жалб этмоқда

2019-09-13 | Иқтисодиёт

Тошкентда Хитойнинг машинасозлик ускуналари ишлаб чиқарувчи компаниялари иштирокида Марказий Осиё машинасозлиги халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва "BeiJing TRIC International Exhibition Co.Ltd" компанияси томонидан Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмада 70 дан зиёд хорижий компаниялар вакиллари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
 
Кўргазмадан асфальт-бетон заводлари қуриш, қурилиш ашёлари ташиш, қадоқлаш ускуналари, махсус машиналар, қурилиш кранлари ва саноат лифтлари, ғишт, қоғоз тайёрлаш ускуналари, тегирмонлар, тош ва қимматбаҳо металларга ишлов берувчи станоклар, бурғилаш қурилмалари, ўтга чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари учун зарур техника воситалари ўрин олган.
 
– Ушбу кўргазмага жаҳон машинасозлик бозорида муносиб ўринга эга йирик корхоналарнинг энг сара техникаларини келтирдик, – дейди Хитой компаниялари делегацияси раҳбари, "BeiJing TRIC International Exhibition Co.Ltd" компанияси менежери Фрэнк Сан. – Бугунги кунда Ўзбекистондаги ўзгаришлар, хусусан, хорижий бизнес ҳамкорларга яратилаётган қулай шароитлардан яхши хабардормиз. Мазкур кўргазма ҳукуматлараро келишувлар самарасидир. Умид қиламизки, кенг кўламли ҳамкорлигимиз қисқа фурсатда ўз самараларини бериб, ҳар икки томон манфаатларига хизмат қилади.
 
Кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Хитой ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида В2В форматидаги мулоқот ҳам ўтказилади.
 

Ғ.ХОННАЗАРОВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться