Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Малайзия ТИВ делегацияси билан учрашув

2019-09-13 | Сиёсат

2019 йилнинг 12 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Малайзия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг тўртинчи раунди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов ва Малайзия ТИВнинг икки томонлар муносабатлар бўйича Бош котиби ўринбосари Дато Амран Муҳаммед Зин делегацияларга бошчилик қилдилар.

Маслаҳатлашувлар чоғида икки томонлама муносабатлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига урғу берган ҳолда батафсил кўриб чиқилди.

Турли даражадаги ташрифлар билан алмашиш орқали сиёсий мулоқотни чуқурлаштиришнинг ва парламентлараро алоқаларни фаоллаштиришнинг муҳим аҳамияти таъкидланди.

Ўзаро савдонинг изчил ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Унинг умумий ҳажмлари 2018 йилда 78 млн. АҚШ долларидан ошиб, аввалги йилнинг айни кўрсатгишидан 20% дан кўпроқни ташкил этди. Шу билан бирга томонларда ўзаро савдо айланмасини кўпайтириш учун улкан салоҳият борлиги эътироф этилди. Шу нуқтайи назардан 10 йиллик танаффусдан сўнг Савдо бўйича қўшма қўмита йиғилишини қайта тиклаш масаласи кўтарилди.

Музокараларда икки томонлама инвестицион ҳамкорлик ва туристик алмашинувлар, айниқса зиёрат-туризм соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтиришнинг зарурлиги ҳам айтиб ўтилди, ўзаро манфаат асосида тегишли қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Маданий-гуманитар ҳамкорликни, жумладан таълим, ахборот-коммуникация технологиялари ва спорт соҳаларидаги муносабатларни фаоллаштириш истиқболларига муҳим эътибор қаратилди.

Ўзбекистон - Малайзия шерикчилигининг шартнома-ҳуқуқий базасини кенгайтириш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Маслаҳатлашувларда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда Малайзия Элчиси Ҳенди Ассан иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться