Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий делегацияси ташриф билан АҚШда бўлиб турибди

2019-09-11 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Азизбек Икромов бошчилигидаги ҳарбий делегация ҳарбий таълим соҳасидаги икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш, ҳарбий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида АҚШга ташриф буюрди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотига кўра, ташриф доирасида 9 сентябрь куни генерал-майор А.Икромов АҚШ Миллий мудофаа университети Президенти, вице-адмирал Ф.Ругге билан учрашди. Ўзаро мулоқот мобайнида олий бўғин офицер кадрларини тайёрлаш, ҳарбий тадқиқотлар ўтказиш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидлаб ўтилди. Томонлар кенг кўламли масалалар ва АҚШ Миллий мудофаа университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўналишлари бўйича фикр алмашдилар. 

Ўзбекистон Республикаси делегацияси университет инфратузилмаси, ҳарбий кадрлар тайёрлашга ёндашувнинг умумий тизими, шунингдек, профессионал ҳарбий таълимнинг муайян курслари учун мўлжалланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш принциплари билан танишди. 

Шу куннинг ўзида мамлакатимиз делегацияси вакиллари Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё Стратегик тадқиқотлар маркази (NESA) директори, истеъфодаги генерал-лейтенант Томас Вульф билан учрашди. Томонлар минтақавий хавфсизлик соҳасида тадқиқотлар ўтказиш масалалари бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдор эканликлари таъкидлаб ўтилди.

10 сентябрь куни Миссисипи штатидан АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли, шунингдек, АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Амер Латиф билан учрашувлар бўлиб ўтди. Ўзаро мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш йўналишлари бўйича фикр алмашди.

Делегациямиз аъзолари 11-13 сентябрь кунлари Пенсильвания штатининг Карлайл шаҳрида жойлашган АҚШ Қуруқликдаги қўшинлари Ҳарбий коллежига ташриф буюради.

Манба: ЎзА

Поделиться