Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазир бошчилигида идоралараро ишчи йиғилиш бўлиб ўтди
2019-09-10 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигида Бирлашган Араб Амирликлари ва Франция инвесторлари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш бўйича идоралараро ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ҳар бир лойиҳа алоҳида чуқур таҳлил қилинди, ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ўрганилди ва тегишли долзарб масалалар аниқланди. Тегишли раҳбарлар билан қўшма ташаббусларни амалга оширилишини тезлаштиришга қаратилган тадбирлар мақсадли равишда ишлаб чиқилди.
Амалга оширилаётган лойиҳаларнинг кўлами ва макроиқтисодий аҳамиятидан келиб чиқиб, келиб тушадиган сўровларга зудлик билан жавоб қайтариш мақсадида вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарларининг алоҳида эътиборлари амирлик ва француз ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлишлари зарурлигига қаратилди.
Шунингдек, тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш ва ҳар бир йўналишда аниқ келишувларга эришиш мақсадида вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат ихтисослашган ишчи гуруҳларини юбориш ташаббуси ҳам ишлаб чиқилди.
Учрашув якунларига кўра, эришилган келишувларнинг сўзсиз ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги