Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Туркия давлат темир йўллари» ОАЖ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2019-09-09 | Иқтисодиёт

2019 йил 6 сентябрда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида «Туркия давлат темир йўллари» ОАЖ бош директори Э. Арикан бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, шунингдек, Туркиянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ходимлари, «Урта Осие Транс» ОАЖ ва «Silk Road International» МЧЖ ҚК раҳбарлари иштирок этишди. Учрашувда, савдо ҳажми ўсиб бораётгани ва мамлакатда бизнес секторининг фаоллиги ошиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, икки мамлакат ўртасидаги транспортни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Туркия-Грузия-Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой йўналиши бўйича мултимодал транспорт қатнови йўлга қўйилганлиги, халқаро транспорт тизимини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди, бу эса юқорида қайд этилган давлатлар иқтисодиётининг ўсишига сезиларли таъсир кўрсатади.

Шунингдек, икки мамлакат ишбилармонлари самарали маълумот алмашиш, янги алоқаларни ўрнатиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш устида ишлаш имкониятига эга бўлган Ўзбекистон-Туркия бизнес форумини ташкил этиш бўйича таклифларни кўриб чиқдилар. Ушбу йўналишда яқин ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться