Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Horwath HTL Ўзбекистон туризм бозорини таҳлил қилишга ёрдам беради

2019-09-07 | Туризм

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов Францияга ташрифи доирасида Horwath HTL (Hotel, Tourism and Leisure) компанияси бошқарувчи ҳамкори Филипп Дойзелет ва маслаҳатчиси Анастасия Боева билан учрашди. Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмаги остида ташкил этилган учрашув Ўзбекистон туризм бозори таҳлилини амалга ошириш ҳамда меҳмонхоналар қуриш мавзусига бағишланди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонга саёҳат қилаётган туристлар сони жадал ўсиб бораётгани сабаб мамлакат туризм бозорида мавжуд инфратузилмалар таҳлилини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Шу боис Абдулазиз Аққулов Horwath HTL вакиллари билан Ўзбекистоннинг қайси вилоят ва шаҳарларида бу борада камчиликлар мавжудлиги, қайсиларида қурилишлар мувозанатли равишда амалга оширилмаётгани, қайси ҳудудларда кўпроқ жойлашув воситалари қуриш кераклиги, уларнинг қайси тоифага мансуб бўлиши каби муҳим масалаларни муҳокама қилди.

Horwath HTL мамлакат туризм бозорининг кутилаётган қамровидан келиб чиққан ҳолда, аниқ стратегия тузиб беради. Инвесторларни Ўзбекистонга жалб этишда айнан шу хулосаларнинг аҳамияти катта бўлади. Сармоядорлар шундай баҳо берувчи компаниялар таҳлилидан келиб чиқиб, бирор жойга пул тикиш ё тикмасликка доир қарорга келишади.

Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилган тақдирда, уларнинг таҳлили асосида Ўзбекистонда турли тоифа меҳмонхоналарни жалб қилишга ҳам ёрдам берилади.

Таъкидлаш жоизки, Horwath HTL – дунёнинг меҳмонхона бизнеси бўйича энг йирик консалтинг агентликларидан бири. Компанияга 1915 йилда АҚШда асос солинган. Бугунга келиб Horwath HTL бутун дунё бўйлаб 50 дан ортиқ офисга эга. Агентлик меҳмонхона консалтингининг тўлиқ пакетини таклиф қилади. Компания хизматлар соҳаси меҳмонхона девелопментида консультация бериш, меҳмонхона бизнеси ривожини ҳудудлар кесимида баҳолаш, меҳмонхоналар қуриш учун пудратчи танлаш, реклама кампанияларини ўтказишда харажатларни таҳлил қилиш, меҳмонхонага инвестициялар киритиш кабиларни ўз ичига олади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться