Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Парижда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган бизнес форум бўлиб ўтди

2019-09-06 | Туризм

5 сентябрь куни Париж шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонасида мамлакатимиз туризм салоҳиятига бағишланган бизнес форум ўтказилди. Бизнес-форум " MEDEF International" ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон томондан Инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Суннатилла Бекенов, Туризм давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов, Ўзбекистоннинг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашишди. Франция томондан эса "MEDEF International" раиси Кристоф Фонтейн ассоциация вакиллари ҳамда унга аъзо компанияларнинг раҳбарлари ва вакиллари иштирок этишди.

Форумда Франция консорциуми билан ҳамкорликда тайёрланган Чорвоқ туризм зонаси янги бош режаси тақдим қилинди. Шу билан бирга,"Idealist" компанияси томонидан тайёрланган Зомин туманида Дуоба туристик зонаси лойиҳасининг бош режаси тақдимоти ҳам ўтказилди. Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов томонидан ўтказилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Ўзбекистондаги инвестиция имкониятлари, бозорнинг стратегик йўналишлари, жумладан, туризм соҳасида инвесторлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳа тақдимотлари Франция тадбиркорларининг Ўзбекистон туризм салоҳиятига қизиқиш, мавжуд имкониятлар, хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятларга катта қизиқиш билдиришди.

Бизнес-форум якунига кўра, Ўзбекистон бўйича манзилли таклиф лойиҳалари тўлиқ тайёр бўлгач, "MEDEF International" орқали франциялик инвестор ва тадбиркорларга тақдим этилишига келишилди. "MEDEF International" эса, ўз навбатида, консорциум билан биргаликда Францияда Ўзбекистон туризмига оид тарғибот ишларини давом эттириши ҳамда инвесторларга ахборот-ташкилий масалаларда кўмак беришига доир келишувга эришилди.

Франция Корхоналари Ҳаракати (MEDEF) – нодавлат хусусий ташкилот бўлиб, Франция бизнес доираларининг энг йирик вакили ҳисобланади. У Франциянинг турли соҳаларда фаолият юритувчи 800 корхонасини бирлаштиради. MEDEF – Франция ҳукуматининг энг илғор ва эътироф этилган ҳамкори бўлиб, ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий музокараларда иштирок этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться